Макрон Шенген ҳудудини қисқартиришни таклиф қилди
Франция президенти Эммануэл Макрон Шенген шартномасини қайта кўриб чиқиш ва ундан бир қатор давлатларни чиқариб ташлаш лозимлиги ҳақида баёнот берди.
«Мен очиқ ватанпарварликка ва халқаро майдонда ёрқин турган Францияга ишонаман. Аммо бошқаларга очиқ бўлиш учун аввало чегарага эга бўлиш лозим. Меҳмон кутиш учун аввало уйинг бўлиши керак. Айтмоқчиманки, бизга чегара керак, қоида керак», — дейди Макрон.
Франция президенти шунингдек Шенген шартномаси аввалгидек наф келтирмай қўйгани, ҳамма нарса ўйлангани сингари ишламаётганини ҳам айтиб ўтган. Шу билан бирга Макрон ривожланиш ва миграция сиёсатини қайта кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлади. У Шенген шартномасини қайта кўриб чиқиш асносида Европани ўз чегарасини ҳимоя қилишга чақирган.
Макрон шу билан бирга янги қоидаларни тан олишни истамайдиган давлатлар Шенген ҳудудидан чиқариб юборилишини ҳам истисно этмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter