Малайзияда итни йўлбарсга «айлантирган» шахс қидирилмоқда
Малайзияда жониворларни ҳимоя қилувчилар уйсиз итни йўлбарс рангига бўяган рассомни жавобгарликка тортиш мақсадида уни қидиришмоқда, деб ёзади «Mirror».
Номаълум кимса итни тўқ сариқ ва қора йўл-йўл чизиққа бўяб қўйган. Йўлбарс ранги шу даражада ҳаққоний чиққанки, фаоллар ит билан профессионал рассом шуғулланган деган хулосага келишган. Улар рассомни топишга ёрдам беришларини сўраб фуқароларга мурожаат қилишган. Жониворни таҳқирлагани учун уни жавобгарликка тортишмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter