Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Малилик «ўргимчак-одам»га Франция фуқаролиги берилди

Малилик «ўргимчак-одам»га Франция фуқаролиги берилди

Фото: «Twitter.com»

Шу йилнинг май ойи охирларида Париждаги балконларнинг бирида осилиб қолган ёш болакайни қутқарган малилик мигрант Мамуду Гассама ҳақида хабар бергандик. Ўшанда воқеадан хабар топган Франция президенти Эммануэл Макрон малилик қаҳрамон билан шахсан учрашган ва унга мамлакат фуқаролигини беришни ваъда қилганди.

Мана, ўртада уч ойдан зиёд вақт ўтди ва Мамуду Гассама Франция фуқаросига айланди. Бу ҳақда «Life» хабар берди.

Гассама Францияга 2017 йилнинг сентябрь ойида ноқонуний тарзда келганди. Май ойида эса тўртинчи қават балконида осилиб қолган болани қутқарди.

Дарвоқе, у июль ойидан бери Париж ёнғин хавфсизлиги хизматида иш ўрганяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг