Манба: «Реал» Мбаппени ўз сафига қўшиб олганидан афсусда
Журналист Ромен Молина «Реал» томони франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг трансферидан норози эканини айтди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
«Реал» уни таклиф қилганидан афсусда. Мен кафолат бераман. Менга бу ҳақда ёзма равишда айтишди. Уни айнан Перес хоҳлаган, у юлдуз футболчиларни яхши кўради. Клуб Мбаппенинг ўйинлари даражасидан хафа. Балки бу Килианнинг айби эмасдир», - деди Молина.
Мбаппе ва «Реал» ўртасида шартнома имзолангани 3 июн куни расман эълон қилинган эди. Ҳужумчи испан грандига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Бунгача форвард 2017 йилдан Франциянинг «ПСЖ» клубида тўп сурган.
Мбаппе «Реал» учун Испания чемпионатидаги илк голларини «Бетис»га қарши 4-тур учрашувида киритди. У дубл қайд этди ва Мадрид клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 4 сентябрь куни Мбаппе «Олтин тўп»га номзодлар рўйхатига киритилди.
Аввалроқ Мбаппега зўравонлик айблови қўйилган, аммо футболчи буни қатъиян рад этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter