Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур газета Зеленскийни Вера Брежневага «уйлантириб қўйди»

Машҳур газета Зеленскийни Вера Брежневага «уйлантириб қўйди»

Фото: «Kanalukraina.tv»

Туркиядаги машҳур «Hurriyet» газетаси Украина президенти Владимир Зеленскийни актриса ва хонанда Вера Брежневага янглишиб «уйлантириб қўйди».

«Саккизта энг яхши тўй» фильмида Владимир Зеленский ва Вера Брежнева.

Нашр Украина биринчи хоними Елена Зеленскаянинг коронавирусга чалингани тўғрисида мақола чоп этган. Фақат иллюстрация сифатида «Саккизта энг яхши тўй» фильмидаги постерни жойлаган. У ерда Владимир Зеленский ва унинг рафиқаси ролини ижро этган Вера Брежнева бирга суратга тушишган.

Матн 17 июнь куни газетанинг расмий сайтига жойланган. Кейинчалик босма версиясида ҳам иллюстрация алмаштирилган.

Аввалроқ Елена Зеленскаяда коронавирус қайд этилганини хабар бергандик. У дастлаб амбулатория шароитида муолажа олган. Кейинчалик уни икки томонлама пневмония ташхиси билан шифохонага ётқизишди. Зеленский учрашувларни чеклади, у қисман карантинни ўтамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг