Масофадан ишлаш учун энг яхши шаҳар номи эълон қилинди

Швейцариянинг International Workplace Group (IWG) компанияси томонидан тузилган Anywhere Barometer рейтингига кўра, Япония пойтахти 2025 йилда масофавий иш ва дам олишни бирлаштирган энг яхши шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.
Токио тезкор интернети, ривожланган транспорт инфратузилмаси, хавфсизлиги, ранг-баранг маданий ҳаёти ва яқинда масофадан туриб ишлайдиган хорижликлар учун махсус визалар жорий этилгани туфайли биринчи ўринни эгаллади. Шаҳарнинг рейтингда юқори ўрин эгаллашига унинг тоғлар, пляжлар ва миллий боғларга яқинлиги ҳам таъсир кўрсатди.
Япония пойтахтидан ташқари, Рио-де-Жанейро, Будапешт, Сеул, Барселона, Пекин, Лиссабон, Рим, Париж ва Валетта ҳам кучли ўнталикка кирди.
Шаҳарлар иқлими, интернет тезлиги, мослашувчан иш жойлари мавжудлиги, табиий ҳудудларга яқинлиги, чет эллик масофавий ишчилар учун визаларнинг мавжудлиги ва нархи каби 12 та мезон асосида баҳоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter