Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар қанчага «тушгани» айтилди

Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар қанчага «тушгани» айтилди

29 октябр, якшанба куни содир этилган оммавий тартибсизликлар туфайли Махачқалъа аэропортига етказилган зарар бир неча миллион рублга баҳоланмоқда. Ускуналар ва инфратузилмага шикаст етган, камералар ва панжаралар синган. Бу ҳақда ТАСС аэропорт директори Саид Рамазоновга таяниб хабар бермоқда.

«Зарар бир неча миллион рублни ташкил этди. 10 миллион рублдан ортиқ эмас», – дейди Рамазонов.

Унинг сўзларига кўра, тартибсизлик қатнашчилари камера ва панжараларни бузиб ташлаган. Рамазоновнинг қўшимча қилишича, аэропорт ходимларининг ўзлари жисмоний зарардан кўра кўпроқ маънавий зарар кўрган.

Аэропортнинг расмий Телеграм-каналида хабар қилинишича, ҳозирда воқеа жойида терговчилар ишламоқда.

«Аэропорт ходимлари оқибатларни бартараф этишга рухсат берилгач, таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб борадилар ва ҳудудни тозалашади», – деган Рамазонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Махачқалъа аэропортидаги ҳодисада 20дан зиёд киши жабрлангани хабар қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг