Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Майдалаб йиртиб ташлаган пулларни тиклашга 22 кун сарфланди

Майдалаб йиртиб ташлаган пулларни тиклашга 22 кун сарфланди

Фото: Baidu

Хитойдаги банк ходимлари депрессия ҳолатидаги аёл майдалаб йиртиб ташлаган қоғоз пулларни тиклашга 22 кун сарфлашди. Beijing Youth Daily газетаси ёзишича, хитойлик Чжан фамилияли аёл йиртилган пулларни Юннан провинциясидаги Хитой саноат-тижорат банкига олиб келган.

Унинг айтишича, бу пулларни беш йил аввал оғир депрессияга тушган келини майдалаб ташлаган экан. Унинг вафотидан сўнг оиласида молиявий етишмовчилик сабаб қайнонаси пулларни алмаштириб беришни сўраб банкларга мурожаат қилди. Аммо уларнинг кўпи рад жавобини берган.

Хитой саноат-тижорат банкининг тўрт нафар ходими эса аёлга ёрдам беришга киришди. Жами 32 000 юан ($4500)га тенг қоғоз пулларни йиғиб, елимлаб чиқишга нақ 22 кун кетди. Уч номиналдаги купюраларнинг парчаларини тўғри йиғиш учун лупалардан фойдаланишди. Айрим йиртилган пул бўлаклари катталиги 1,5 сантиметрдан ҳам ошмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг