Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Майкл Жексоннинг меросхўрлари «АВС» телеканалини судга берди

Майкл Жексоннинг меросхўрлари «АВС» телеканалини судга берди

Фото:«Topman4.ru»

Майкл Жексоннинг меросхўрлари «АВС» телеканали ҳамда «Disney» студиясини «Охирги кунлар» номли, қўшиқчининг сўнгги кунлари тасвирланган ҳужжатли фильми юзасидан судга берди.  Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Меросхўрларнинг фикрича, фильм ижодкорлари (шу йил 24 май куни транслация қилинган ва 5,6 миллион томошабинни йиғган) Майкл Жексоннинг «Billie Jean», «Thriller» ва «Black or White» қўшиқ ҳамда клипларидан ноқонуний равишда фойдаланган.

«Disney сингари биз ҳам интеллектуал мулк ҳисобига кун кечирамиз. Негадир «Disney» биздаги энг қадрли нарсани текинга олишга қарор қилди», — деди меросхўр.

Унинг ҳисоблашича, фильмда 30 яқин қоидабузарлик бор.

Майкл Жексон 2009 йил 25 июнь куни 50 ёшида вафот этган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг