Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияга каттароқ пул керак — МБ собиқ раҳбари

Туркияга каттароқ пул керак — МБ собиқ раҳбари

Туркияда 500 лиралик янги банкнотани муомалага киритиш фурсати етди — мамлакат Марказий банкининг собиқ раҳбари, ҳозирда мухолифатдаги Яхши партиясининг аъзоси Дурмуш Йилмаз шу фикрда.

Мамлакатда муомаладаги энг йирик миллий купюра — 200 турк лираси. 28 апрель ҳолатига, Туркия МБ курси бўйича, ушбу купюра қиймати 13,5$ га тенг, 500 лира эса $33,8 қийматга эга.

Йилмаз ўсиб бораётган инфляция шароитида 200 лиранинг харид қобилияти пасайиб кетганини таъкидлаб, янада юқорироқ қийматдаги пулни чиқариш зарурати энг юқори қийматли купюра эмиссияси жами ҳажмининг 50 фоизига яқинлашаётганида юзага келади, деди.

«Март ойида 200 лира эмиссияси 42 фоиздан ошди, ҳозир 46 фоиз атрофида. Агар 100 лира билан вазиятни ҳам бунга қўшсак, эмиссия 88 фоиздан ошиб кетади. Инфляция ҳозирги ҳолатида сақланиб қолса, йирикроқ қийматли банкнота чоп этиш масаласи кўндаланг бўлиши аниқ», — қўшимча қилди МБ собиқ раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг