Мексикада самолёт ҳалокатга учради
Мексика ғарбидаги Синалоа штатида туғилиши кутилаётган боланинг жинсини эълон қилиш маросими чоғида кичик самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Excelsior газетаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, ташкилотчилар режасига кўра, самолёт меҳмонлар устидан пушти ёки кўк тутун чиқариб учиб ўтиши керак эди. Парвоз пайтида у пушти тутун чиқарди ва баландликни йўқота бошлади. Учувчи самолётни ўз йўлидаги дарахтлардан узоқлаштиришга ҳаракат қилган, бироқ манёвр натижасида самолёт қулаб тушган.
Зиёфат аъзолари воқеадан кейин қутқарувчиларни чақиришган. 38 ёшли учувчи оғир яраланиб, шифохонага етказилган. Кейинроқ у касалхонада вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter