«Мен ваҳшийман» — британиялик ҳамшира 7 чақалоқни нега ўлдирганини айтди
Буюк Британияда ҳамшира етти нафар янги туғилган чақалоқни ўлдиришда айбдор деб топилди. Қотил ўз жиноятлари ҳақида кундалик ёзиб қолдирган.
33 ёшли Люси Летби Честер касалхонасининг туғриқ бўлимида чақалоқларни ўлдирди. Бу 2015 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда содир бўлган.
Ҳолатларнинг бирида Летби чақалоқни томирларига шприц билан ҳаво киритиш орқали ўлдирган. Кейин у эгизак укасини инсулин билан заҳарламоқчи бўлган.
Аёл турли йилларда уч марта ҳибсга олинган, бироқ у жазодан қутулишга муваффақ бўлган. Аммо у ёзган кундаликлар бир кун келиб айбини исботлаш имконини берди. Кундаликлари тинтув пайтида уйидан топилди.
«Мен ёвузман, мен уларни ўлдирдим», «Мен яшашга лойиқ эмасман. Мен уларни атайлаб ўлдирдим, чунки мен уларга ғамхўрлик қилиш учун етарли малакага эга эмасдим», «Мен даҳшатли ёвуз одамман», – деб ёзди у.
Британия прокуратураси у яширинча 13 нафар чақалоққа суиқасд қилганини аниқлади (улардан 7 нафари ҳалок бўлган, 6 нафари жабрланган). Нохуш ҳодислардан сўнг сўнг у ўз раҳбарлари ва ҳамкасбларига чақалоқлар табиий сабаблар туфайли вафот этгани ҳақида хабар берган.
Митти қурбонларнинг ота-оналари ҳамшира нима учун ҳаддан ташқари ёвузлик қилгани ва бегуноҳ болаларга шафқатсиз муносабатда бўлганини ҳеч қачон тушуна олмасликларини айтишади.
«Адолат ғалаба қозонди ва фарзандларимизга ғамхўрлик қилиши керак бўлган ҳамшира уларга зарар етказганликда айбдор деб топилди. Лекин бу адолат бизнинг бошдан кечирган ўта оғриқли азоб-уқубатлардан қутқара олмайди», – дейди жабрланган болаларнинг бирининг онаси.
Манчестер суди 21 август куни Летбига ҳукм чиқариши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter