Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси тасвири туширилган пул чиқарилиши мумкин

Месси тасвири туширилган пул чиқарилиши мумкин

Аргентинада Лионель Месси тасвири туширилган банкноталар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Аргентина миллати банки (мамлакатнинг энг йирик банки) президенти Силвина Батакис айтиб ўтди.

Мамлакат марказий банки ўтган ҳафтада 2000 песолик банкноталарни муомалага киритишни маъқуллаган, ҳозир эса 10 минглик купюраларни муомалага киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Батакис инфляция шароитида янги банкнотлар ишлаб чиқаришни зарурат деб атади.

«Бу рамзий банкнот бўлади. Масалан, Жаҳон чемпионати билан боғлиқ. Мен Лионель Месси сурати туширилган банкнот чиқаришни истардим.

Бу мавзу таҳлил қилинаётганини тушунаман, Президент бугунги интервьюсида ушбу мавзуни очиқ қолдирди. Турли номзодлар таҳлил қилинмоқда. Ёш йигитлар Месси дейишмоқда, лекин Лионель Месси ва Диего Марадона тарафдорлари ўртасида кучли тортишувлар бор», — деди Батакис Radio con Vos га берган интервьюсида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг