Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миннесота: «Путин» ҳаётдан кўз юмди

Миннесота: «Путин» ҳаётдан кўз юмди

АҚШнинг Миннесота штати ҳайвонот боғида «Путин» лақабли йўлбарс вафот этди, деб хабар бермоқда «The Independent» нашри. Жонивор тиббий текширув пайти юрак хасталиги сабаб ҳаётдан кўз юмган.

Амур наслига мансуб йўлбарснинг «таржимаи ҳоли» хийла қизиқ. Жонивор 2010 йилда Чехияда туғилган. Путин лақаби ҳам унга чех ўлкасида берилган. Кейинги олти йил давомида йўлбарс Даниядаги ҳайвонот боғидан қўним топган. Сўнгра океан ортига сафар қилган: 2015 йилдан Миннесота ҳайвонот боғида яшаб келган.

Миннесота ҳайвонот боғи маъмурияти «Путин»нинг вафотини оғир йўқотиш деб атаган. Дарвоқе, нар йўлбарс ўзидан бир неча издош қолдириб кетган.

Амур йўлбарслари йўқолиб бораётган жониворлар сирасига киради. Шимолий Америка зоопаркларида бу наслга мансуб жониворлардан 103 таси парваришланмоқда. Ёввойи табиат бағрида эса улардан 500 чоғли қолган, холос.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг