Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрда 3682 нафар маҳбус афв этилди

Мисрда 3682 нафар маҳбус афв этилди

Фото: «Haber7.com»

Миср ва Суриянинг 1973 йил 6 октябрь куни Исроилга қарши очган «Йом Киппур» урушига 45 йил тўлиши муносабати билан Мисрда 718 нафари шартли, жами 3682 маҳбус озод этилди. Бу ҳақда «Haber7.com» нашри хабар бермоқда.

Мисрнинг «ал-Аҳром» газетаси хабарига кўра, қамоқхоналар бўйича масъул Ички ишлар вазири муовини, генерал Закариё ал-Ғамрий ҳам ушбу хабарни тасдиқлаган.

Маҳкумларнинг 718 нафари шартли, 2068 нафари президент афви билан озод этилган. 896 нафари эса маъмурий жазо олгани туфайли ҳибсга олинган.

Мисрда бугун «Йом Киппур» урушининг 45 йиллиги муносабати билан қатор тадбирлар уюштирилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг