MMA жангчиси мушугини қутқараман деб 10-қаватдан тушиб кетди (фото)
MMA жангчиси, «Веном» лақабли Магомед Зайналов 10-қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда MMA лигасининг яна бир вакили Эдуард Кузминов хабар берди.
«Бугун эрталаб мен қайғули хабар олдим. Магомед Зайналов 10-қаватдан йиқилиб, ҳозир реанимацияда. 2 февраль куни биз жанг қилишимиз керак эди. Мен бу жангда ғалаба қозонмоқчи эдим. Бироқ энди «Веном» тузалиб кетиши учун ибодат қилмоқчиман»— деди Кузминов ижтимоий тармоқларда.
SHOT телеграм-канали 24 ёшли жангчи йиқилганидан кейинги дастлабки дақиқалар тасвирини эълон қилди. Унинг ҳаёти машинага машина устига қулагани сабаб сақлаб қолинган. Қайд этилишича, Зайналов қулаб тушган Nissan X-Trail автомобили эгаси воқеа суғурта ҳодисаси эмаслиги сабабли уни судга беришни режалаштирган.
Зайналовнинг йиқилишига мушуги сабабчи бўлиб, жангчи уни қутқаришга ҳаракат қилган. Магомеднинг рафиқасининг сўзларига кўра, улар яқинда ижарага олинган квартирада уй ҳайвонини олишган. Мушук балконга сакраб чиққан ва канализацияга тиқилиб қолган. Зайналов унга қўл чўзиб, тутқични ушлолмай йиқилган. Қайд этилишича, Зайналовнинг оёқлари ва тос суяги синган.
Жангчининг менежери Виталий Тарасовнинг айтишича, ҳозирда спортчининг ҳаёти хавф остида эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter