Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молдовада 30 дан ортиқ Россия сайтларига кириш чекланди, сабаби маълум...

Молдовада 30 дан ортиқ Россия сайтларига кириш чекланди, сабаби маълум...

Молдова ахборот ва хавфсизлик хизмати Россиянинг 30 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари сайтларига тақиқ қўйди.

Ушбу қарор «қора рўйхат»га тушган ОАВ Молдовада конституциявий тузумга қарши ҳаракатлар содир этаётгани, дезинформация воситасида зиддият ва кескинликни келтириб чиқаришга уринаётгани билан изоҳланган. 

Молдова ҳукумати чеклов қўйган Россия ахборот манбалари орасида ТАСС, «Интерфакс», «Регнум» агентликлари, «Ведомости», «Известия», «Российская газета», «Комсомольская правда», «Аргументы и факты», «Московский комсомолец» газеталари,  «Лента.ру» электрон нашри ҳамда «Спутник» радиоси бор.

Таҳлилчилар мазкур ОАВнинг аксари Кремлга яқин экани ва Украина босқинини ҳам расмий Москва позициясидан ёритишига эътибор қаратган.

Молдова 2022 йил 16 декабрь куни ҳам Украинадаги ҳодисаларни нотўғри ёритгани учун Россия дастурларини қайта кўрсатувчи олтита маҳаллий телеканалнинг лицензиясини тўхтатиб қўйган эди.

Расмий Кишинёв Москва мамлакатда давлат тўнтариши ва қўпорувчилик ҳаракатларига ҳозирлик кўраётгани ҳақида айтиб келади.

АҚШ ҳам Россия разведкасига алоқадор шахслар Молдовада оммавий намойишлар ўтказиш орқали ҳукуматни ағдариш ва давлат тепасига кремлпараст маъмуриятни келтиришни кўзлаётганидан огоҳлантирган.

Оқ уй фикрича, Кремль Молдовадаги барқарорликни издан чиқариш учун дезинформация, сохта ахборотлардан ҳам фойдаланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг