Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молдовада мухолифат сиёсатчи 15 йилга «кесилди»

Молдовада мухолифат сиёсатчи 15 йилга «кесилди»

Молдова парламенти аъзоси Олеся Стаматенинг маълум қилишича, апелляция палатаси мухолифатдаги «Шор» партияси етакчиси Илан Шорни сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Мазкур хабарни «Молдова 1» телеканали ҳам тасдиқлаган.

«Шор апелляция суди томонидан узил-кесил 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди», — дейди депутат.

Унинг сўзларига кўра, сиёсатчининг ҳибсга олинган 5 миллиард лей (қарийб 28 миллион доллар) мулки давлат фойдасига мусодара қилинади.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилда апелляция суди Шорни Молдованинг учта банкидан 700 миллион доллар ўғирлаганликда айбланиб, 7,5 йилга ҳукм қилган. Лекин суд мажлислари бир неча бор қолдирилганди.

2019 йилда Демократик партия ҳукуматни тарк этгач, Шор мамлакатдан чиқиб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг