Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молдованинг собиқ президентига янги айблов қўйилмоқда

Молдованинг собиқ президентига янги айблов қўйилмоқда

Фото: РИА Новости.

Молдова собиқ президенти Игор Додон сохта тиббий маълумотнома тайёрлаш, сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича яна бир жиноий иш бўйича айбланувчи бўлди, деб ёзади «РИA Новости» мамлакатнинг коррупцияга қарши прокуратурасига асосланиб.

«Тергов давомида Олий суд томонидан кўриб чиқилган жиноят иши бўйича «мамлакатдан ташқарига чиқмаслик мажбурияти» эҳтиёт чораси қўлланилган Молдова Республикасининг собиқ президенти ёлғон хабар тақдим етгани аниқланди», — дейилади вазирлик баёнотида.

Додон вояга етмаган ўғлини даволаш баҳонасида Руминияга боришга рухсат олиш учун сертификат олишга уринган.

2022 йил май ойи охирида Додон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан пассив коррупция, ноқонуний бойлик орттириш, давлатга хиёнат ва жиноий гуруҳ томонидан сиёсий партияни молиялаштиришда гумонланиб ушланганди. 

Дастлаб сиёсатчи уй қамоғига олинган, бироқ кейинчалик унга мамлакатдан чиқиб кетишни тақиқлаш чораси қўлланилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг