Москвада ўзбекистонликлар иштирокида жанжал юз берди
Ижтимоий тармоқларда Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум қилинишича, жорий йил 16 ноябр куни Москва шаҳрининг Свиблово туманида жойлашган «Afi Tower» кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35-40 нафар фуқаро иштирокида жанжал юз берган.
Свиблово тумани ички ишлар бўлими маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган оммавий муштлашув ошхонага кириш учун навбатда турган ишчилар ва умумий навбатни четлаб ўтиб, ошхонага киришга уринганлар ўртасидаги оғзаки жанжал сабаб юз берган.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 213-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иш қўзғатилиб, фуқароларнинг 6 нафари жиноий, 3 нафари мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш шаклида маъмурий, бошқалари ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмагани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарликка тортилган.
Воқеа содир бўлган пайтда икки нафар шахс тан жароҳати олгани ва «Тез ёрдам» машинасида олиб кетилгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter