Москвага дронлар ҳужуми уюштирилди
Бугун тунда Москва шаҳри томон учирилган 10 та дрон уриб туширилган. Бу ҳақда Москва мери Сергей Собянин хабар берди.
«Москванинг душман учувчисиз учоқларига қарши яратилган мудофааси барча ҳужумларни муваффақиятли қайтариш имконини берди. Мудофаа вазирлигининг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бугун тунда 10 та дронни уриб туширди. Бу учувчисиз қурилмалар ёрдамида Москвага қилинган энг катта ҳужумдир. Биз вазиятни кузатишда давом этамиз», — деб ёзди у ўз саҳифасида.
Дастлабки маълумотларга кўра, дронлар қулаган жойда вайронагарчилик ва қурбонлар бўлмаган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар мутахассислари ишламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter