Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада мобил интернетдан фойдаланишда йирик носозликлар юз берди

Москвада мобил интернетдан фойдаланишда йирик носозликлар юз берди

Фото: Wikipedia

Москвадаги фойдаланувчилар мобил интернет ва алоқа операторлари фаолиятида кенг тарқалган узилишлар ҳақида шикоят қилишди. Бу Сбой.рф сайти маълумотларидан келиб чиқади. 

 "Таганка ҳудудида такси чақиришнинг иложи бўлмади. Кетишга муваффақ бўлгач, Телеграмга кирдим ва доимий янгиланишлар бўлиб турди", - дея фойдаланувчилардан бирининг сўзларини келтиради MSK1.RU

Интернет ва алоқа бўйича шикоятлар кундузи соат 10:00 дан кейин туша бошлади. Москва вақти билан соат 12:30 ҳолатига кўра энг кўп шикоятлар "Билайн" (4834 та шикоят, 87% - Москва), МТС (3570 та шикоят, 72% - Москва), Т2 (2690 шикоят, 74% шикоят, Москва - 16%), Мегафон (Москва - 16%) компанияларининг иши бўйича келиб тушди. 

 Мегафон ва Билайн компаниялари РИА Новости'га операторга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра пойтахтда интернетга уланишда муаммолар бўлиши мумкинлигини тасдиқлади, бироқ тармоқнинг ўзи нормал ишлаяпти. 

“Интернетга кириш учун Wi-Fiʼдан фойдаланишни тавсия қиламиз, овозли қўнғироқлар учун эса смартфон созламаларида VolTE функциясидан фойдаланган маъқул”, — деди Беэлине вакили. 

Т2 ва МТС изоҳ беришдан бош тортди. 

Кейинроқ Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ягона давлат тизими (РСЧС) СМС-хабарда интернетга кириш чекловлари яқинлашиб келаётган Ғалаба куни байрами билан боғлиқлигини маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”. 

“Бўлиб ўтаётган байрам тадбирлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида интернетга кириш чекловлари киритилиши мумкин”, дейилади почта хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг