Мьянмада давлат тўнтариши юз берди
Мьянма президенти Вин Мьин номаълум шахслар томонидан қўлга олингани ҳақида хабар бергандик. «Reuters» агентлиги маълум қилишича, мамлакатда давлат тўнтариши юз берди.
Мамлакат президенти Вин Мьин ва бир пайтнинг ўзида Демократия учун миллий лига партияси етакчиси ҳамда ташқи ишлар вазири Аун Сан Су Чжи ҳарбийлар томонидан қўлга олинган.
Ҳарбийлар партиянинг бошқа раҳбарларини ҳам қўлга олишмоқда.
Агентлик хабарига кўра, мамлакатда бир йиллик фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, бошқарув Мьянма қуролли кучлари бош қўмондони Мин Аун Хлаина қўлига ўтган.
Давлат тўнтаришига сабаб сифатида ўтган йил ноябрь ойида ўтказилган парламент сайловлари натижалари сохталаштирилгани келтирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter