Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мянмадаги зилзила қурбонлари сони 3,5 мингга етди

Мянмадаги зилзила қурбонлари сони 3,5 мингга етди

Бугун, 7 апрель ҳолатига қўра, Мянмадаги зилзила қурбонлари сони 3 564 тага етди. Жабрланганлар 5012 киши, бедарак йўқолганлар эса 210 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, 28 март куни Мянмада 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлганди. Шунингдек, Таиланд ва Хитойда ҳам силкинишлар сезилган.

БМТнинг хабар беришича, 3 миллиондан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг