Мюнхенда Европадаги энг қимматбаҳо олтин арча ўрнатилди (фото)
Германиянинг Мюнхен шаҳрида Европадаги энг қимматбаҳо арча ўрнатилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Янги йил рамзи шаффоф пирамида кўринишида бўлиб, бутун сатҳи бўйлаб бўлинмачалар қилинган. Ушбу бўлинмачаларга тилла тангалар жойлаб чиқилди. Арчанинг қиймати 2,6 миллион долларга тенг.
Пирамидага умумий 2018 та танга жойланди. Бутун конструкция 63 килограммни ташкил этди. Арча қимматбаҳо металлар сотиш билан шуғулланувчи «Pro Aurum» компанияси томонидан яратилган ва шу компания офисига ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter