Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО бош котиби: Россия янги зарба беришга тайёрланмоқда

НАТО бош котиби: Россия янги зарба беришга тайёрланмоқда

Россия Украинани босиб олиш режасидан қайтган эмас, қайта гуруҳланишдан сўнг кучларини шарқ ва жанубга қаратади, деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

«Яқин ҳафталарда Россия қўшинлари, бутун Донбассни забт этиш ва босиб олинган Қримга қадар ер усти йўлагини яратиш учун, Украинанинг шарқий ва жанубий қисми бўйлаб ҳаракатланишга уринишини кутяпмиз. Уруш оғир палласига кирди», — деди Столтенберг.

Бучадаги фожиа содир этилган ҳарбий жиноятлар орасида ягона эмас, қўшимча қилди у.

«Қачонки улар чекинишса, ўз ҳудудларини қайтариб олган украин ҳарбийлари ваҳшийликларнинг янги далиллари ва ҳарбий жиноятлар, ёппасига кўмиб юборилган жасадларга дуч келишларидан қўрқаман», — таъкидлади НАТО бош котиби матбуот анжуманида.

У НАТО Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг