НАТО Польшага ядро қуролини жойлаштириши мумкин
НАТО Полшага ядровий қуролдан биргаликда фойдаланиш бўйича Ядро алмашиш дастурига қўшилишга рухсат берди. Бу ҳақда «Известия» газетаси ёзмоқда.
Қайд этилишича, Полшанинг Ядро алмашиш дастурига кириши мамлакатга ядро қуролини жойлаштириш имконини беради. Ҳозирда Варшава альянснинг ҳарбий машғулотларида Ядровий режалаштириш гуруҳи (NPG) аъзоси сифатида иштирок этмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, Россиянинг Беларусга тактик ядро қуролини жойлаштириш ҳақидаги қарори НАТОни чўчитиб юборган. Лекин НАТОнинг Полшага ядро қуролларини жойлаштириш жараёни узоқ вақт давом этиши мумкин.
Маълумот учун, ҳозирда НАТОнинг фақат учта давлати ядровий салоҳиятга эга. Булар: АҚШ, Буюк Британия ва Франция.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter