Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенбергга умрбод қамоқ жазоси хавф соляпти

НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенбергга умрбод қамоқ жазоси хавф соляпти

Брюсселда НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенбергга Украинадаги можаронинг бошланишига алоқадорлиги ҳамда тинчлик ва инсониятга қарши жиноятларда айбланиб судга шикоят қилинди. Даъвогар Украинадаги можаро бўйича тадқиқотчи Патрик Пазен бўлиб, у ўз веб-сайтида даъво аризасини эълон қилган.

«Белгия қонунчилигига кўра, Столтенберг судда кўрсатилган айбловлар бўйича айбдор деб топилса, умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин», – дейди Пазеннинг адвокати Филип Ванлангендонк матбуот анжуманида.

ТАССнинг даъво аризасидан иқтибос келтиришича, «Йенс Столтенберг тинчликка қарши жиноятларни ташкил этувчи аниқ ҳаракатларни амалга ошириш учун уюшган режа ёки фитнада иштирок этган».

Даъво Брюссел судига 27 сентябр куни берилган.

Пазеннинг қайд этишича, Столтенберг, гарчи у Москва билан муносабатларни «мукаммал» тушунган бўлса-да, Украинадаги можаронинг олдини олиш учун ҳеч қандай чора кўрмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг