Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Назарбоевнинг қудаси ҳибсга олинди

Назарбоевнинг қудаси ҳибсга олинди

Фото: «Қайрат» ФК

Қозоғистонда йирик тадбиркор ҳамда мамлакат Паралимпия қўмитасини бошқариб келган Қайрат Боранбаев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон молиявий мониторинг агентлигининг матбуот хизмати хабар берди.

«Квазидавлат сектори (давлат асос солган тузилма — таҳр.)да ўта йирик миқдорда маблағларни ўзлаштириш факти бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Боранбаев икки ой муддатга вақтинчалик сақлаш изоляторига келтирилган.


Қайрат Боранбаев Қозоғистон миллий Паралимпия қўмитасини 2015 йилдан бери бошқаради. Унинг қизи собиқ президент Нурсултон Назарбовнинг неварасига турмушга чиққан.

«Forbes Kazakhstan» Боранбаевни 2021 йилда «Қозоғистоннинг энг нуфузли 50 тадбиркори рўйхатига киритган. Нашр маълумотига кўра, Қозоғистон, Беларус ва Россиянинг бир қанча ҳудудларида McDonald's франчайзи ҳисобланади. «Алекс-Сарйагаш» минерал сувлар компанияси, «Olmaly Asset Management Company» МЧЖ, «Kemikal Kazakhstan Petrochemical Company» МЧЖ, «KazTurboJondeu Holding Company» МЧЖларнинг эгаси.

Қолаверса, пулли автотураргоҳлар, фитнес тармоқлари, меҳмонхона, йирик савдо тармоқлари ҳамда «Қайрат» футбол клубининг соҳиби саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг