Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега Хитойда журналистларга бадал пули тўланади?

Нега Хитойда журналистларга бадал пули тўланади?

Фото: «Postnews.ru»

Умумхитой журналистлар ассоциацияси ташкилот томонидан молиявий қўллаб-қувватланиш ҳуқуқига эга ОАВ ходимлари рўйхатини чоп этди, деб хабар берди «Синьхуа» агентлигига таяниб «Regnum».

Ёрдам журналистлик мажбуриятини бажариш вақтида жиддий касалланган, жароҳатланган ёки ҳалок бўлган журналистлар ва уларнинг оилаларига кўрсатилади. 2019 йили рўйхатга Хитой оммавий ахборот воситаларининг 89 нафар ходими киритилди, дейилган ассоциация хабарномасида. Ўтган вақт давомида ассоциация юқоридаги сабабларга кўра жами 246 нафар ОАВ ходимига 11,02 млн юан (тахминан $1,57 млн) бадал пулини тўлаб берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг