Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нелсон Манделанинг шахсий буюмлари кимошди савдосига қўйилди (видео)

Нелсон Манделанинг шахсий буюмлари кимошди савдосига қўйилди (видео)

Фото: «Getty Images»

Апартеидга қарши кураш етачиси ва Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти, марҳум Нелсон Манделанинг шахсий буюмлари оиласи томонидан кимошди савдосига қўйилди. Тушган пуллар Мандела мемориал боғи қурилишига сарфланади, дейилади «Reuters» хабарида.

Лотлар юздан ортиқ, улар орасида Мандела мансуб коса қабиласининг «мадиба» расмлари туширилган машҳур кўйлаклар ҳам бор.

«Миллий нақшлар туширилган бу кўйлакларни Мандела ажнабий давлатлар раҳбарлари билан учрашувларда, БМТдаги чиқишларида кийгани боис бошқа сиёсатчилардан ажралиб турган», — деди Нью-Йоркдаги Guernsey's аукционлар уйи бошлиғи Арлан Эттингер. Аукцион савдолари 11 декабрда бўлиб ўтади.

Кимошди савдоларига, шунингдек, Барак Обама ва бошқа давлат раҳбарларининг совғалари, кўзойнаклар, 1964–1982 йилларда Роббен оролида тутқунликда ёзилган хатлар қўйилмоқда. Мандела қамоқда ярим йилда бир марта учрашиш ва битта мактуб ёзиш ҳуқуқига эга бўлган.

Нелсон Мандела 2013 йилнинг 5 декабрида 95 ёшида Йоҳаннесбург яқинидаги уйида оиласи қуршовида вафот этган. Уни ўзи туғилган Цгуну қишлоғида дафн этишган. Мемориал боғ шу ерда барпо этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг