Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Непалда самолёт иккита вертолёт билан тўқнашиб кетди

Непалда самолёт иккита вертолёт билан тўқнашиб кетди

Фото: Udaya Ani

Непалнинг Лукла шаҳрида Summit Air авиакомпаниясига тегишли самолёт иккита вертолёт билан тўқнашиб кетди.

Тўқнашув Тенцинга ва Хиллари номидаги аэропортда рўй берди. Ушбу аэропорт дунёдаги энг хавфлиларидан ҳисобланади. Let L-410 самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва тўхташ жойида турган иккита вертолётга бориб урилди. Вертолётлардан бири иккига бўлиниб кетган бўлса, иккинчиси бироз шикастланган.

Хабарда айтилишича, Let L-410 қайтиш рейсига чиққани боис самолётда на юк ва на йўловчилар бўлган. Фожеа натижасида учувчилардан бири ва икки полициячи ҳалок бўлди. Яна бир учувчи ва эндигина қўниб турган вертолётлардан бирининг экипажи тан жароҳатлари олган.

Ҳозирча ҳалокат сабаблари айтилмаяпти. Лукла шаҳридаги аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги узунлиги 537 метрни ташкил этади. Қўниш учун ажратилган йўлакнинг бир томони жарликка бориб туташади. Учиш йўлаги охирида эса қоя жойлашган.

Аэропорт фақат вертолётлар ва учиш-қўниш учун қисқа масофа кифоя қиладиган самолётларга хизмат қилади. Ландшафт ва ёмон об-ҳаво туфайли аэропорт фақат кундуз куни ишлайди. Лукла шаҳрига қатнайдиган самолёт ва вертолётларда фақат тажрибали учувчилар парвозни амага оширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг