Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Непалдаги табиий офат қурбонлари сони 470 нафарга яқинлашди

Непалдаги табиий офат қурбонлари сони 470 нафарга яқинлашди

Фото: Euronews

Непалдаги кўчки ва тошқин қурбонлари сони 469 нафарга етди. 1 500 дан зиёд инсон қутқарилди, бу ҳақда The Guardian Непал полициясига асосланиб хабар берди.

1 300 дан ортиқ одам ҳамон қидирилмоқда. Улар орасида Ҳиндистон, АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Канададан келган сайёҳлар бор.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Мамлакат армияси, хавфсизлик хизмати ва полициянинг 13,3 минг нафар ходими бу ишларга жалб этилган.

Непал бош вазири Балендра Шоҳнинг таъкидлашича, вазият ўта оғир. Давлатнинг барча тузилмалари кучайтирилган тартибда ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган чоршанба тонгида Непалнинг шимолий ҳудудида тошқин ва кўчки кузатилди. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга Хитой билан чегарадаги тоғда қор-тош кўчиши сабаб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг