Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нетаняҳу Ғазодаги урушни тугатиш шартини айтди

Нетаняҳу Ғазодаги урушни тугатиш шартини айтди

Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари ҲАМАС ҳаракатининг барча қуролли бўлинмалари тўлиқ йўқ қилинмагунча якунланмайди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

«Кўпларингиз бу уруш қачон тугашини сўраяпсизлар. Менинг жавобим аниқ ва аниқ - бу биз барча мақсадларимизга эришгандан кейингина тугайди, бирдан бўлмайди. Ғалаба қуруқ сўз эмас», — деди у.

Нетаняхунинг таъкидлашича, Исроил ҲАМАСнинг ҳам ҳарбий, ҳам етакчилик имкониятларини йўқ қилганда ва барча исроиллик гаровга олинганларни уйларига қайтарганда «ғалабага эришилади».

Бош вазир, шунингдек, анклавга зарба беришдан мақсад ҲАМАС ҳарбий қаноти раҳбари Муҳаммад ад-Дейфни йўқ қилишга уриниш эканини айтди. Нетаняху ад-Деифнинг тугатилганлиги тасдиқланмаганлигини тан олди.

Исроил ҳукумати раҳбарининг қўшимча қилишича, операция ҳар қандай ҳолатда ҳам анклавдаги ҳарбий кампанияда бурилиш нуқтасидир. 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрда Исроил Ғазо секторида ҳарбий юриш бошлади. Уруш оқибатида қарийб 40 мингга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлди. Ғазо секторидаги вазият гуманитар фалокат ёқасига келиб қолди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг