Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нетаняху порахўрми ё фирибгар? Исроил тарихида биринчи марта амалдаги бош вазир суд қилинади

Нетаняху порахўрми ё фирибгар? Исроил тарихида биринчи марта амалдаги бош вазир суд қилинади

Фото: «Regnum»

Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняху иши бўйича суд жараёни бошланяпти, дея хабар берди «Euronews».

Нетаняху якшанба куни янги коалицион ҳукуматнинг илк мажлисини ўтказди. Олий суд, қатор муддатдан ташқари сайловлардан кейин ғалаба қозонган Нетаняхуга, жиноий ишга қарамасдан, яна олий раҳбарлик лавозимини эгаллашига рухсат берганди.

Фирибгарлик, коррупция, порахўрлик

Нетаняхуга жуда кўп айбловлар қўйиляпти: фирибгарлик, коррупция, порахўрлик. Прокуратура талқинига кўра, Нетаняху алоқа вазири бўлиб ишлаган чоғида ОАВда ўзининг фойдасига чиқишлар уюштириб берган «Безек» телекоммуникация компаниясига имтиёзлар туҳфа қилган, бундан ташқари, тадбиркорлардан қимматбаҳо совғалар ва ноқонуний хайриялар олиб турган.

Табиийки, бош вазир Нетаньяху юқоридагиларни инкор этяпти. Ўтган сайловларда «Нетаняху иши» сайлов кампаниясининг бош мавзуларидан бирига айланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг