Нетаняху Рамазон ойида мусулмонларнинг Ал-Ақсога киришини чекламоқда
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг Рамазон ойида мусулмонларнинг Ал-Ақсо масжидига киришини чеклаш бўйича тавсияларини қабул қилди.
Бу ҳақда Исроилнинг 13-канали хабар берди.
Хабарда айтилишича, Ички хавфсизлик агентлигининг ушбу қарор фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришларига бош вазир эътибор қаратмаган.
Яқин кунларда бу борада якуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
7 октябр куни Исроилнинг Ғазо секторига агрессияси бошланганидан бери Исроил хавфсизлик кучлари ўн минглаб намозхонларнинг Ал-Ақсо масжидига киришини тақиқлаб қўйган.
Аввалроқ Бразилия президенти Луиз Лула да Силва Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини фашистлар Германияси етакчиси Адолф Гитлернинг яҳудийларга қарши жиноятларига қиёслаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter