Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нигерияда 100 дан ортиқ мактаб ўқувчилари ўғирлаб кетилди

Нигерияда 100 дан ортиқ мактаб ўқувчилари ўғирлаб кетилди

Фото: «AP Photo / Gbenga Olamikan»

Душанба куни Нигериянинг Кадуна штатида безорилар интернат мактабининг 100 дан ортиқ ўқувчисини ўғирлаб кетишди, деб хабар берди маҳаллий Invicta радиостанцияси.

Аввалроқ Нигерия шимолидаги Кадуна штатида номаълум шахслар ўрта мактабга бостириб кириб, ўнлаб ўқувчиларни ўғирлаб кетишгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Радионинг хабар беришича, 106 нафар мактаб ўқувчиси қуролланган номаълум шахслар томонидан ўғирланган. Мактаб директори ўринбосарининг сўзларига кўра, улар маҳаллий вақт билан соат 2:00 (Тошкент вақти билан 6:00)да муассасага бостириб кириб, ўқувчиларни ўғирлаб кетишган. Таъкидланишича, 24 нафар мактаб ўқувчиси қочишга муваффақ бўлган.

Шу билан бирга, Франс Пресс агентлиги ўғирланган 140 нафар ўқувчи ҳақида хабар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг