Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурсултон Назарбоевнинг укаси вафот этди

Нурсултон Назарбоевнинг укаси вафот этди

Бугун, 13 ноябрь куни Болат Назарбоев 71 ёшида узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди, деб хабар берди «Zakon.kz».

«Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Абишевич Назарбоев узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди», — деб хабар берди Назарбоевнинг матбуот котиби Аидос Укибай.

2023 йилнинг 6 ноябрь куни Нурсултон Назарбоевнинг укаси реанимация бўлимида ётгани хабар қилинган эди.

Болат Назарбоев 1953 йил 23 мартда Олмаота вилояти, Қорасай тумани, Шамалган қишлоғида туғилган.

1997 йилдан бери у BN Invest холдингига раҳбарлик қилиб келган. 2016 йилда «Салиқалы урпақ» жамоат фондига асос солган. Шу йили у «Парасат» ордени билан тақдирланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг