Нью-Йоркда тўй кортежи ҳалокатга учради: 20 киши ҳалок бўлди (видео)
АҚШнинг Нью-Йорк штатида содир бўлган йўл транспорти ҳодисаси оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Sabah.com».
Штат полициясининг маълум қилишича, Скохари округида тўй кортежидаги лимузин бошқа машина билан тўқнашиб кетган ва бир неча одамни уриб юборган.
Ҳалок бўлганлардан 18 нафари лимузинда кетаётган бўлган.
Лимузиннинг тезлиги соатига 100 км. атрофида бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter