Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Обама давлатга хиёнатда айбланиб қамоққа олиниши мумкин

Обама давлатга хиёнатда айбланиб қамоққа олиниши мумкин

АҚШнинг 44-президенти Барак Обама давлатга хиёнат ва давлат тўнтаришига уринишда айбланиб, жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард Оқ уйда ўтказилган брифингда маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, 44-президент 2016 йилги сайловларда «Россия изи» бўйича разведка маълумотларини сохталаштиришда айбланмоқда.

«Биз ушбу ҳужжатларнинг барчасини унинг жиноий оқибатларини текшириш учун Адлия вазирлиги ва ФҚБга топширганмиз ва яна тщпланганларини топширамиз», – деди Габбард.

Fox News махсус қўмита ҳисоботига таяниб, Обама разведка хизматига 2017 йилги ҳисоботига Трампнинг Россияни қўллаб-қувватлагани ҳақидаги маълумотларни киритишни топширганини ёзди.

Телеканалга кўра, ҳисоботда «келиб чиқиши аниқ бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар», шунингдек, «потенциал нохолис ёки ақл бовар қилмайдиган маълумотлар» мавжуд.

АҚШ Адлия вазирлиги Обаманинг Россиянинг АҚШ президентлик сайловларига аралашувига ишора қилувчи маълумотларини тўқиб чиқаришга алоқадорлигини текшириш учун махсус гуруҳ тузади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ раҳбари Доналд Трамп юқоридаги айбловлар ортидан ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида Обаманинг ҳибсга олиниши саҳнасини СИ орқали ишлаб, тарқатган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг