Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўғирлаб кетилган 100 килограммлик олтин тангани ҳамон қидиришмоқда — Берлин

Ўғирлаб кетилган 100 килограммлик олтин тангани ҳамон қидиришмоқда — Берлин

Фото: DW

Берлин полицияси бир қатор хонадонлар ва заргарлик дўконларида тинтув ўтказди. «Eurointegration» ёзишича, полиция 100 килограммлик Канада олтин тангасини бўлаклаб сотишда гумондорларнинг изига тушган бўлиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йили Берлиндаги Боде музейидан ўғирлаб кетилган қиймати 3,75 миллион евролик 100 килограмм оғирликдаги олтин танга ҳануз топилган эмас.

Полиция маълумот беришича, сўнгги рейдлар 14 ёшдан 51 ёшгача бўлган саккиз нафар турли миллатга мансуб гумондорга қаратилган эди. Айтилишича, бу шахслар ўғирланган олтинларни сотиб олиб, қайта эритиб, коллекцион тангалар ясаб ҳақиқийси каби заргарлик дўконларига пуллаш билан шуғулланган уюшган гуруҳ аъзолари бўлишган.

Улар ясаган қалбаки тангаларнинг айримлари сотилиб ҳам кетган.

Тинтув давомида қалбаки тангалар, ҳужжатларни қалбакилаштирувчи асбоб-ускуналар ва йирик миқдорда пуллар топилган. Энди уларнинг Боде музейидаги ўғирликка қанчалик алоқадорлиги ўрганиляпти.

2020 йил февралида Берлин суди 100 килограммлик олтин тангани ўғирлашда айбланган уч нафар эркакни турли муддатларга озодликдан маҳрум этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг