Ўлимга олиб келувчи касаллик Канададан сўнг АҚШда ҳам тарқалди
АҚШда ўлимга сабаб бўлувчи листериоз тарқалди, деб хабар берди Топор Live телеграм-канали. Касаллик 12 штатда қайд этилган бўлиб, икки бемор вафот этган, 28 киши шифохонага ётқизилган.
Тахминларга кўра, жабрланувчилар озиқ-овқат дўконларидан харид қилинган тайёр гўшт ва колбаса маҳсулотларидан заҳарланган бўлиши мумкин.
Келиб чиқиши озиқ-овқат билан боғлиқ листериоз — овқатдан заҳарланишнинг энг оғир турларидан бўлиб, Listeria monocytogenes бактерияси касаллик қўзғатувчиси саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter