Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар Афғонистон бўйича хавотирли баёнот берди

Олимлар Афғонистон бўйича хавотирли баёнот берди

Франк Ҳугурбитс жамоадошлари яқин кунларда Афғонистон ва Тожикистон чегараларида зилзилалар фаоллашишини таъкидлашди. Бу ҳақда метеоролог Эркин Абдулаҳатов ёзмоқда.

Мазкур зона Афғонистондаги 200-300 км чуқурликда жойлашган плиталарни ажратиб турувчи фокусли сейсмик ёриқ зона бўлиб, бу нуқтада деярли ҳар куни М 3-4 силкинишлар рўй бериб туради.

Бу сафар улар мазкур нуқтада тахминан М 5 (балки 6) зилзила хавфини тахмин қилишмоқда. Бу каби силкинишлар республикамиз учун талофатли зилзилани бермайди.

Астро-сейсмологларнинг астрономик кузатув усуллари асосида атмосферадаги қандайдир тебранишларга таяниб прогноз беришича, Афғонистондан ташқари яқин кунларда Руминия ва Туркия жанубидаги сейсмик зоналарда ҳам ер остида энергия тўлишиб, зилзилаларни келтириб чиқариши мумкин.

Юқорида тасвирдан фаол сейсмо зоналарни бир қизил чизиқ боғлаб турганини кўриш мумкин. Бу чизиқ астрономик сабаблар ер остида «тўлишиб» турган энергияларни ҳаракатлантириб юбориши мумкинлигини тушиниб етиш керак. Ва шу каби ўзгаришлар атмосфера флуктациясида рўй бермоқда, дея ёзади мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта илгари Ҳирот атрофида содир бўлган зилзилада икки мингдан ошиқ инсон ҳалок бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг