Олис коинотдан сирли сигнал келди
Астрономлар тезкорлиги билан танилган ва саккиз марта такрорланган радиосигналларни (FRB) «ушлаш»га муваффақ бўлишди. Сигналларнинг манбаи ҳозирча номаълум, лекин олимлар бунинг табиий ҳодиса эканига ишончи комил, деб ёзмоқда «Science Alert».
Иккита радиосигнал манбаи — FRB 180916 ва FRB 181119 икки мартадан ортиқ чиққан (ўн ва уч марта тегишлича), қолганлари фақат бир мартадан такрорий радиосигналларни юборган. Бунда радиотўлқинларни қайд этиш орасидаги энг узун танаффус 20 соатни ташкил этган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу кўпгина FRB такрорланишига ишора қилиши мумкин, бироқ айримлари бошқаларига қараганда фаолроқ.
Саккизта янги тезкор радиотовушларнинг аксарияти ҳар сафар такрорланганида сигнал частотасида пасайиш кузатилган. Бу уларнинг ишлаб чиқариш механизмини тушунишга бўлган калит ҳисобланиши мумкин. Бундан ташқари, FRB 180916 сигнал тарқалишида энг паст кўрсаткичга эга бўлиб, Ерга нисбатан яқинлигига ишора қилади. Шунингдек, бу радиотовушлар табиатини аниқлашга ёрдам бериши мумкин.
Тезкор радиотовуш бир неча миллисония давом этган ва коинотга улкан миқдорда энергия ажратган. Олимларнинг фикрича, товушлар ҳалокатли ҳодиса — масалан, юлдузларнинг йўқолиши натижаси бўлиши ҳам мумкин. Бироқ айрим радиоимпульслар вақт ўтиши билан такрорланмоқда. Масалан, 2012 йилда ва 2015—2017 йилларда манбаи нейтрон юлдуз ҳисобланмиш FRB 121102 сигналлар юборган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter