Олий маълумотлилар улуши бўйича қайси мамлакатлар етакчи?
CBRE Research ҳисоботига кўра, аҳолининг олий маълумотлилар улуши бўйича дунёнинг етакчи мамлакати — Ирландия. Мамлакат меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 52,4 фоизи бакалавр ёки ундан юқори даражадаги дипломга эга.

Олий маълумотлилар улуши бўйича кейинги ўринларни Швейцария (46,0 фоиз), Сингапур (45,0), Белгия (44,1) ва Буюк Британия (43,6) эгаллаган. Ушбу мамлакатлар таълим соҳасига йирик сармоя киритиши ҳамда билимларга асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга устувор аҳамият бериши билан ажралиб туради. Натижада уларнинг жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлиги юксак даражада сақланмоқда.
Мутлақ кўрсаткичлар бўйича эса Хитой биринчи ўринда. Мамлакатда олий маълумотга эга аҳоли сони 139,4 миллион нафарни ташкил этади. Кейинги ўринни Ҳиндистон эгаллаган — 88,1 миллион аҳолиси олий маълумотли. Учинчи ўринда эса аҳолиси мазкур икки Осиё гигантиникидан анча кам бўлишига қарамай, 78,2 миллион нафар олий маълумотли фуқарога эга АҚШ турибди.
Шу билан бирга, Хитой ва Ҳиндистонда олий маълумотлиларнинг аҳоли умумий сонидаги улуши пастлигича қолмоқда: Хитойда — 6,9 фоиз, Ҳиндистонда эса — 14,2 фоиз. Бунга олий таълим имкониятларининг, айниқса қишлоқ ҳудудларида, ҳали ҳам бир хил даражада таъминланмагани асосий омил сифатида кўрсатилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter