Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмаотада Россия консуллиги биноси «миналаштирилди»

Олмаотада Россия консуллиги биноси «миналаштирилди»

Фото: РИА Новости

Номаълум шахс Олмаотадаги Россия консуллигига портловчи модда ўрнатилганини маълум қилди. Бу таҳдид ёлғон хабар бўлиб чиқди.

Бугун, 26 декабр куни номаълум шахс Олмаотадаги Россия консуллиги биносига портловчи модда ўрнатилганини айтди, Ҳуқуқ-тартибот идоралари текширув ўтказди ва таҳдид сохта эканлигини аниқлади. Айни дамда сохта террорчини қидириш ишлари олиб борилмоқда, деди консуллик раҳбари Владимир Малишев.

Унинг сўзларига кўра, номаълум шахсдан хабар консуллик электрон почтасига эрталаб соат 10ларда келиб тушган.

Унинг сўзларига кўра, полиция жиноий иш қўзғатган ва аноним хабар муаллифини қидирмоқда.

Қозоғистон Жиноят кодексининг «Террорчилик акти тўғрисида била туриб ёлғон хабар бериш» моддасида 5 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг