Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олти мингдан зиёд қозоғистонлик ўзини банкрот деб эълон қилди

Олти мингдан зиёд қозоғистонлик ўзини банкрот деб эълон қилди

Фото: Kapital.kz

70 мингдан ортиқ қозоғистонлик ўзларининг банкрот деб эътироф этилиши учун ариза берган, бироқ 80 фоизга яқин ариза мезонларга мос келмаслиги сабабли рад этилган. Бош вазир ўринбосари – молия вазири Эрулан Жамаубаевга кўра, ариза берган фуқароларнинг 6 мингдан зиёди банкрот деб топилган, уларнинг умумий қарзи 9 миллиард тенгедан ошади.

Таъкидланишича, банкрот деб топилишни сўраб арз қилган, бироқ аризаси рад этилган қозоғистонликларнинг 80 фоиздан ортиғида шахсий мол-мулк аниқланган. Бундан ташқари, улар келтирган важлар ҳамда топширган ҳужжатлар банкротлик тўғрисидаги қонунчилик мезонларига жавоб бермаган.

Қозоғистонда аҳоли орасида суддан ташқари банкротлик энг оммабоп ҳисобланади. Бу банклар, микромолия ташкилотлари ва инкассация агентликлари олдидаги қарзларга нисбатан қўлланади.

Мамлакат бош вазири Алихон Смоиловга кўра, 1 сентябр ҳолатига банклардан олинган истеъмол кредитларининг умумий ҳажми 9,2 триллион тенгени, муаммоли истеъмол кредитлари 1 миллион тенгени ташкил этади. Шу муносабат билан ҳукумат истеъмол кредити бериш шартлари ва олувчилар тоифаларига чекловлар жорий этиш бўйича банкларга топшириқ бергани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг