Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтин конидаги фожиа: 40 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда — Судан

Олтин конидаги фожиа: 40 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда — Судан

Иллюстратив фото

Судандаги олтин конида ўпирилиш оқибатида қарийб 40 киши ҳалок бўлди, «Al Arabiya» хабарига кўра, конда 46 киши ишлаётган бўлган.

Айни пайтда қутқарувчилар тирик қолганларни топиш мақсадида қидирув ишларини давом эттиришяпти.

Ҳалокат ўтган якшанба Ғарбий Кордофан штатининг Ан-Нуҳуд туманидаги Умм-Дарсая хусусий олтин конида юз берган. Олтин қазиш қўлбола усулда олиб борилган, бир нечта тиргак бирваракайига қулаб кетган, тонналаб тупроқ остида қолган аксарият ишчилар ташқарига чиқа олмай қолган.

Кон хавфли экани олдиндан маълум эди. Январь ойида тўрт кончини тупроқ босиб ҳалок бўлганди. Шундан сўнг ҳукумат конни ишлатишни тақиқлаб қўриқчилар қўйганди. Икки ой аввал, қўриқчилар кондан кетганидан сўнг, ишчилар конга ноқонуний кириб олиб, олтин излашни давом эттирган.

Маълумотларга кўра, Суданда олтинни қўлбола усулларда қазиб олиш билан тахминан икки миллион киши шуғулланади. Мамлакатдаги қимматбаҳо металларнинг қарийб 80 фоизи шу йўллар билан қазиб олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг