Олтин нархи тарихий максимумни янгилади
1 август куни Ню-Йорк товар биржаси бўлинмаси — Comex биржасидаги савдоларда олтин нархи 1 троя унцияси (1 Т.У. — 31,10 грамм) учун 2 500 доллардан ошиб, тарихий максимумни янгилади.
Маълумотга кўра, бизнинг вақт билан соат 04:28 да қимматбаҳо металл қиймати 2 501 доллар (1 Т.У.)ни ташкил этиб, одинги нархидан 1,65 фоиз қимматлашган. Орадан уч дақиқа ўтиб, олтин нархи яна 1,56 фоизга ошиб, пул қийматида 2 502 долларга (1 Т.У.) тенглашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter