Олтин тинмай қимматлашмоқда
Олтин нархи пайшанба куни Чикаго товар биржаси (CME)даги савдоларда тарихда биринчи марта (1 троя унцияси учун) 2712,25 долларга кўтарилди.
17 октябр куни Тошкент вақти билан 20:05 да Чикаго биржасида декабр ойи учун олтин фючерслари (бир унцияси учун) $2711,05 дан сотилган. Йил бошидан буён ушбу қимматбаҳо металл шартномалари 30 фоиз қимматлашиб, сўнгги 14 йилда энг юқори йиллик ўсишни намоён этди.
Олтин нархи 26 сентябр куни илк маротаба (1 троя унцияси учун) 2700 долларлик довондан ошганди. Дунёда иқтисодий ва геосиёсий мувозанат бузилганида пулларни сақлашнинг энг ишончли воситаси саналган олтин нархи қимматлашишни бошлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter